Beelineнинг Ўзбекистондаги мижозлари сони 10,5 млндан ошди

Дата: 10:55, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Beelineнинг Ўзбекистондаги мижозлари сони 10, 529 млн. кишини ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар дунёдаги йирик телекоммуникация хизматлари провайдери Vimpelcom Ltdнинг (Beeline савдо белгиси) 2014 йилнинг III чораги якунлари бўйича молия ва операцион натижаларига доир ҳисоботда келтирилган.

Йил бошидан бери компания 201 минг янги абонентларни жалб қилиб, уларнинг сони 2% ўсди. Ширкатнинг ҳар бир мижози алоқа хизматларига ўртача $6 сарфламоқда, ҳар бир мижоз бир ойда ўртача 568 минутдан гаплашмоқда. Бир йил олдин сўнгги кўрсаткич 504 минутни ташкил этган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: