Бекзод Абдураҳмонов ва Шомурод Шофайзиев “Олтин мангуст-2018” мукофот билан тақдирланди

Дата: 17:30, 11-09-2018.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони Бекзод Абдураҳмонов ва Ўзбекистон спорт курашлари федерацияси раисининг ўринбосари Шомурод Шофайзиевлар “Олтин мангуст-2018” мукофоти билан тақдирландилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси маълумотига кўра, “Олтин Мангуст 2018” Халқаро мукофотининг тақдирлаш маросими 8-сентябр куни Одессада (Россия) бўлиб ўтди.

Б. Абдураҳмонов жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди, Ш. Шофайзиев эса жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун мукофотланди.

Эслатиб ўтамизки, “Олтин Мангуст” мукофоти халқаро “спорт Оскари” бўлиб, энг яхши спортчилар, атоқли спорт фахрийлари, шунингдек, саховатпешалар, тадбиркорлар ва сиёсатчиларга спорт ва соғлом авлоднини тарбиялашга қўшган салмоқли ҳиссалари учун бералади.

“Олтин Мангуст” мукофоти таъсис этилганидан бери унга 180 спортчи, тренер, саҳоватпешалар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари сазовор бўлишган. Ушбу мукофотнинг миссияси – барча миллат ва дин вакилларини бирлаштириш, спорт ва маданий анъаналарни мустаҳкамлаш кабилардан иборат.

Сурат манбаи: из http://mgu.edu.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: