Беларусь президенти Ўзбекистонни устувор мамлакат деб атади ва расмий ташриф билан келишни режаламоқда
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни устувор мамлакат деб атади ва расмий ташриф билан келишни режаламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биз ушбу мамлакатда мутлақ ҳалол ва самимий бўлишимиз керак, чунки улар бизга яхши муносабатда бўлишади ва қаерда бўлса ҳам қўлимиздан келган ёрдамни беришга ҳаракат қилишимиз керак. Ўзбекистон биз учун устувор аҳамиятга эга мамлакатдир”, - деб иқтибос келтиради Лукашенконинг 5 мартда Леонел Маринич Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган кадрлар масалалари бўйича ўтказилган мажлисдаги сўзларидан унинг матбуот хизмати.
Беларусь президентининг сўзларига кўра, кейинги пайтда Беларусь-Ўзбекистон муносабатлари фаол ривожлана бошлади. “Айниқса, янги президент келганидан сўнг – у жуда қобилиятли, иқтидорли, ақлли, ўз мамлакати учун истиқболни кўриб турган кишидир”, деб таъкидлади у.
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан бир неча бор учрашганини сўзлаб берди. “Мен у ўз мамлакатига қанчалик яхшилик тилаётганини кўрдим. У бизларни яхши шерик деб билганлиги биз учун фойдали. Биз қисқа вақт ичида жуда кўп иш қилдик. Шу боис, менинг Ўзбекистонга муддати ҳали келишиладиган ташрифим баъзи якунларни сарҳисоб қилиш бўлади, ва биз муносабатларимиздаги янги поғона ҳақида сўзлашамиз”, - деди президент.
Лукашенконинг фикрига кўра, Беларусь технология ва маҳсулотларига Ўзбекистонда талаб катта бўлади. “Биз уларга ҳамма нарсада ёрдам беришимиз керак, улар бизга бегона эмас”, - деди у.
Сурат манбаи: http://naviny.by/rubrics/bomond/2014/03/07/ic_articles_121_184824