Беларусь Ўзбекистонга техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади
Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Беларусь Ўзбекистонга техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Беларусь ҳукумати Ўзбекистон билан саноат кооперациясидан манфаатдор ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади", - дея таъкидлади Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати бош вазир ўринбосари Владимир Дворник Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида.
В.Дворник таъкидлаганидек, агросаноат комплекси, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика тармоқлари, енгил саноат соҳаларида ҳамкорлик устувор йўналишлар ҳисобланади. Саноат қўшма кооперацияси ишлаб чиқаришларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
"Биз Ўзбекистонда газ ёқилғиси билан ишлайдиган юк, махсус ва тиркама техника, автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этамиз. Минск автомобил заводи юқори даражадаги локализациялаштириш билан бундай ишлаб чиқаришларни яратишда иштирок этишга тайёр. Фармацевтика саноати ва енгил саноатда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам мавжуд", – деди у.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида Беларусь лойиҳа ва қурилиш ташкилотларини жалб қилиш, Беларусь ускуналари билан жиҳозлаш, шунингдек, Беларусь селекцияси йирик қорамол етказиб бериш орқали Ўзбекистонда сут-товар комплексларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
"2019 йил апрель ойида Тошкент вилоятида "Здравушка Тошкент" қўшма корхонаси ташкил этилди, ушбу лойиҳа бўйича сутни қайта ишлаш заводи ва 1 минг бошга мўлжалланган сут-товар мажмуасини қуриш режалаштирилган. Беларусь томони Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр", - деди В. Дворник.
Унинг фикрича, Беларус корхоналари иштирокида Ўзбекистонда газ етказиб бериш ва газ тақсимлаш тармоқларини автоматлаштириш лойиҳалари ҳам ривож топиши мумкин.
Бундан ташқари, Беларусь томони ахборот технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, юқори технологиялар парклари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш учун янада фаол мулоқот қилишни таклиф қилади. "Биз юқори технологиялар паркини яратиш ва ривожлантиришда тажриба тўпладик ва уни алмашишимиз мумкин. Шунингдек, ўзбекистонлик абитуриентларни IT-мутахассисликлар бўйича Олий ўқув юртларида ўқитишни ташкил этишга тайёр", - деди бош вазир ўринбосари.
Таъкидланишича, Беларусь Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, коммунал ва махсус техника, карьер юк машиналари, ёғочни қайта ишлаш, нефт-кимё, фармацевтика, тиббиёт техникаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, зотдор молларини етказиб беришни кўпайтириши мумкин. В.Дворникнинг фикрига кўра, сифатли ўзбек маҳсулотларига, биринчи навбатда, янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, ёнғоқ, пахта толаси, мис сим ва бошқа маҳсулотларга белорусларнинг қизиқиш катта.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 17-19 июнь кунлари Беларусга ташриф буюради.
Сурат манбаи: politring.com