Беларусда Ислом Каримовни дунё даражасидаги етакчи деб ҳисоблашади

Дата: 21:47, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ислом Каримовни дунё даражасидаги етакчидир. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенконинг Самарқандда 2016 йил 3 сентябрда Ислом Каримовнинг дафн маросимида ўқиб берилган мактубида баён қилинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг мактубини Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков ўқиб берди.

“Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ва беларусь халқи номидан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг оила аъзолари, яқинларига, бутун ўзбек халқига чуқур ҳамдардлик билдиришга рухсат беринг”, - деди А.Кобяков.

“Буюк инсон, улуғ Йўлбошчи бўлган Ислом Каримов бутун куч ва имкониятларини ўз халқи, Ватани равнақига сарф этган эди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг” деган ҳикматли сўзларни таъкидлар эди. Ушбу сўзлар мустақил ва қудратли Ўзбекистон Республикасини барпо этишда асос бўлди”, - дейилади мактубда.

“Бугун мамлакат кўптармоқли иқтисодиётга эга, тинчлик элчиси бўлган давлатга айланган. Ўзини халқига ва мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни номи мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган атоқли сиёсий ва ижтимоий арбоб сифатида хотирлайди. Беларусь халқи Ўзбекистон халқининг қайғусига қайғудош ва марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади”, - деб хулоса қилинади мактубда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: