Беларусия ва Россия президентлари Астанага етиб келишди, Лукашенко биринчи баёнотлар билан чиқди

Дата: 12:55, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Беларусия ва Россия президентлари Астанага етиб келишди, Лукашенко биринчи баёнотлар билан чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БЕЛТА маълумотларига кўра, 19 мартда Астанага Беларусия президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан келган.

ҚР президенти матбуот хизмати хабарига кўра, шу куннинг ўзида белорусия раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашган.

Хабарга кўра, Беларусия президенти учрашувда Қозоғистондаги бўлажак президент сайловларини ҳам тилга олиб ўтган.

А.Лукашенконинг “Қозоғистон ҳалқи сизга катта эътибор ва илиқлик билан муносбатда. Сиз менинг сизга муносабатимни ҳам биласиз. Биз сизга ғалаба тилаймиз”, - деган сўзлари Оқўрда сайтда келтирилади.

Шунингдек, давлат раҳбарлари қозоқ-беларус муносабатларининг асосий масалаларини ҳам муҳокама қилганлар.

Шунингдек, Н.Назарбоев ва А.Лукашенко халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашганлар.

Н.Назарбоев Беларусия президентига украина таназзули масаласидаги ҳиссаси учун ҳам ташаккур билдирди.

БЕЛТА хабарига кўра, бундан ташқари, Н.Назарбоев А.Лукашенкога Евроосиё иқтисодий иттифоқини ташкил қилишни тезлаштиргани учун ҳам раҳмат айтди.

Бундан ташқари, Н.Назарбоев Минскдаги “норманд тўртлиги” етакчилари учрашувига ҳам эътибор қаратди.

“Минскда шу учрашув ўтказилганлиги яхши бўлди ва бунда сизнинг ҳиссангиз катта. Ҳар қалай, катта, қонли уруш тўхтатилди. Бу низонинг ҳеч кимга кераги йўқ ва бундан ҳеч бир фойда йўқ”, - деб иқтибос келтиради ҚР президенти сўзларидан агентлик.

Шу билан бирга, А.Лукашенко россия рубли курсининг тушиб кетишига қарамасдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ичида савдонинг ривожланишига умид билдирди, деб ёзади БЕЛТА

“Иккитомонлама муносабатларимизда аҳвол унчалик ёмон эмас каби. Холбуки секинлашиш мавжуд бўлсада, энг аввало, савдо катта суръатларда ривожланишини истар эдик. Бироқ ташқарида содир бўлган маълум воқеалар, россия рубли курсининг деярли икки баравар тушиб кетиши ҳам Қозоғистон, ҳам Беларусия ичидаги вазиятга таъсир қилди”, - деб иқтибос келтиради агентлик Беларусия президенти сўзларидан.

Белорусия етакчиси Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари иқтисодиётларидаги мавжуд салбий суръатларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади ва кўп нарса Россия Федерациясига боғлиқлигини, уч томон бирлашиб ушбу вазиятдан чиқиш йўлини қидиришлари лозимлигини ҳам айтиб ўтди.

Россия президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун, 20 мартда Астанага Владимир Путин етиб келади.

Эслатиб ўтамизки, 20 мартда Астанада Қозоғистон, Беларусия ва Россия президентларининг уч томонлама учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Украинадаги вазият масалаларини кўриб чиқадилар.

Ташриф доирасида В.Путиннинг Н.Назарбоев билан учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: