Беларусияда ноқонуний валюта операциялари учун жарималар миқдори оширилди

Дата: 13:58, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Беларусияда ноқонуний валюта операциялари учун жарималар миқдори оширилди, деб хабар қилади БЕЛТА.

“Хужжат хорижий валютага талаб ошганлиги муносабати билан валюта ва молия бозорларида салбий тамойилларга йўл қўймаслик мақсадларида чиқарилди”, - дейилади хабарда.

Тегишли қарор Беларусь президенти Александр Лукашенко томонидан 9 февралда имзоланган.

Хусусан, хужжат хорижий валютани ноқонуний сотиб олиш, сотиш, алмаштириш, хорижий валютани ноқонуний равишда тўловга қабул қилиш кабилар учун маъмурий жарималар миқдорларини оширишни кўзда тутади. Шунингдек, зарур ҳолатларда Миллий банкдан рухсатсиз валюта операцияларини амалга ошириш учун ҳам маъмурий жарималар миқдорлари оширилди.

Шунингдек, махсус рухсатсиз (лицензиясиз) хорижий валютани сотиб олиш, сотиш, алмаштиришга уриниш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: