Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон термаси Оренбургдаги Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон термаси Оренбургдаги 2015 йилги Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Белбоғли кураш федерациясидан хабар қилишларича, ўзбекистонликлар жами 11 совринни қўлга киритдилар, бу етакчи учликка киришга имкон берди. Хусусан, Илҳомжон Машрабов (68 кггача вазнда) ва Бобур Тўхтасиновлар (+100 кг) олтин медалларни қўлга киритдилар.
Ўзбекистон термаси ҳисобида яна 2 кумуш ва 7 бронза медаллар ҳам бор. Улар Искандар Сулаймонов (75 кг), Зилола Ҳабибулаева (52 кг), Азамжон Анваржонов (100 кг), Шохруҳбек Миралимов (100 кг), Камолиддин Маҳкамов (82 кг), Анваржон Қулбиддинов (68 кг) томонидан қўлга киритилди.
Эслатиб ўтамизки, Оренбургдаги 2015 йилги Жаҳон кубогида эркин ва классик услубда кураш йўналишларида беллашган энг кучли спортчилар қатнашдилар.