Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олди

Дата: 15:18, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон термаси Туркманистонда бўлиб ўтган 2016 йилги Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси маълумотларига кўра, ўзбек спортчилари жами 31 медални қўлга киритдилар. Ғолиблар Белбоғли курашнинг икки йўналиши – эркин ва классик услубида аниқланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари орасида Ҳусниддин Рўзиев, Шахзода Эргашева, Бобурмирзо Муйдинов, Илҳом Машрабов ва бошқалар бор.

Маълумот ўрнида, кураш Ўзбекистонда миллий спорт тури ҳисобланади. 1998 йилда бу ерда Халқаро кураш уюшмаси тузилган. Бир йилдан оз вақт давомида 30 атрофида миллий федерациялар унинг аъзоси бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: