Бельгия телекомпанияси TV5 Monde Ўзбекистонда кўрсатув суратга олмоқда

Дата: 17:08, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 7-14 августда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ўзига хосликлари ҳақида кўрсатув суратга олиш мақсадида Бельгиянинг TV5 Monde телекомпанияси суратга олиш гуруҳи мамлакатда бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини TV5 Monde телеканалида илгари суришга доир келишув июлда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши йиғилиши доирасида тузилган эди. Хужжат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Bandua Communications Unipressoal LDA бельгия компанияси раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

14 августгача суратга олиш гуруҳи Самарқанд ва Бухорода эпизодларни суратга олади, хусусан, Амир Темур мақбараси, самарқанд нонлари, Сиёб бозори, “Регистон” майдонидаги “3D mapping” суратга олинади. Бельгия ва француз томошабинларига ўзбек оилаларидан бирида палов тайёрлаш, бухоро темирчилари ва заргарларининг маҳорат сирлари кўрсатилади.

Эслатиб ўтамизки, TV5 Monde телеканали француз тилидаги кўнгилочар телетармоқдир. Телеканал туну-кун давомида классик кинофильмлар, замонавий ва хужжатли кино, сиёсий шоу, интервью ва бошқаларни намойиш қилади. Каналнинг кунлик аудиторияси 55 млн кишидан кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: