Бельгияликлар ўзбек текстили савдоси билан қизиқмоқдалар

Дата: 17:00, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга Бельгия ишбилармон доираларининг Ғарбий Фландрия провинцияси губернатори Деклавуа бошчилигидаги делегацияси ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, ташрифдан кўзланган мақсад ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, иккитомонлама савдо ҳажмларини, хусусан, текстиль саноатида ошириш имкониятларини ўрганишдан иборат.

Ташриф доирасида икки томон вакиллари орасида бизнес-форум ва кооперация биржаси ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: