Бельгияликлар Ўзбекистонда соғломлаштириш комплексини қуришга ёрдамлашадилар

Дата: 14:37, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Бельгияликлар Ўзбекистонда соғломлаштириш комплексини қуришга ёрдамлашадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

Asia tour Elite компанияси томонидан “Зангиота термал саломатлик комплекси” лойиҳасини амалга ошириш учун бельгиялик маслаҳатчисини жалб қилиш бўйича келишув 5 январ куни Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида имзоланди.

“Келишув чет эллик маслаҳатчи бундай туристик комплексларни амалга ошириш тажрибасига эга бўлган йирик халқаро инвесторни аниқлашга, шунингдек, инвестиция меморандумини шакллантиришда, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва қўллаб-қувватлашда комплекс хизматларни кўрсатишга ёрдам беришини кўзда тутади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Амалга оширишга таклиф этилаётган лойиҳа Ўзбекистонда энг йирик соғломлаштириш СПА комплекси бўлади. Хизматларнинг фойдаланувчилари нафақат Тошкент минтақасининг аҳолиси, балки Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари бўлишлари кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида санатория русумидаги 400 та меҳмонхона хонаси, санатория ва асосий тиббий хизматларни тақдим этувчи бутун бир соғломлаштириш мажмуаси қурилишини назарда тутади.

Сурат манбаи: https://www.atorus.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: