Белорусия Ўзбекистонга дорилар етказиб беришни кўпайтиради

Дата: 10:29, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Белорусия Соғлиқни-сақлаш вазирликлари ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, Белорусия дори воситаларини Ўзбекистонга етказиб беришни кўпайтириш тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар беради 12news.uz нашри.

Ушбу қарорга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ишчи делегациясининг Белорусияга ташрифи якунлари бўйича келинди.
Белорусия томони маълумотларига кўра, ўзбек делегацияси аъзолари Белорусия Дипломдан кейинги таълим тиббий академияси, Белорусия Давлат тиббиёт университети, “Она ва бола” Республика илмий-амалий маркази иши билан танишдилар ва Минск вилоятининг қатор фармацевтика корхоналарига ташриф буюрдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: