Берлинда Ўзбекистон МСК фаолияти билан танишдилар
Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Германия пойтахтидаги брифингда ушбу мамлакатнинг ҳукумат, жамоатчилик, илмий-академик доиралари вакиллари Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) фаолияти билан танишдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МСК сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.
“Бўлиб ўтган брифинг бизга Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси фаолияти ва сайловларни ўтказиш билан боғлиқ ишлар билан танишиш учун яхши имконият берди. Шуниси эътиборга моликки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кишиларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан, танлаш ва ифода эркинлиги қайд этилган. Бу эса ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш учун платформа яратади”, - деб таъкидлади Berliner-Blatt нашрининг бош муҳаррири Фолкер Нееф “Жаҳон” ААга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, республикада сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, парламентнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга доир ишлар демократик давлат принципларига тўлиқ мос келади.