Берлиндаги ихтисослашган кўргазмада ўзбек сайёҳлик салоҳияти тақдим этилади

Дата: 17:31, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Берлинда 9-13 мартда бўлиб ўтадиган ITB Berlin-2016 ихтисослашган кўргазмасида ўзбек сайёҳлик салоҳияти тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ерда янги миллий стенд намойиш этилади.

“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларча, стенднинг дизайни Герман халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ) кўмагида амалга оширилди.

Ўзбекистон стенди “Ўзбектуризм” МК, “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ва 13 хусусий туристик компаниялар имкониятларини намойиш этади.

Кўргазма доирасида миллий фольклор гуруҳи чиқишлари, миллий ўзбек ошхонаси таомлари, ўзбек винолари дегустацияси, анъанавий миниатюра санъати бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: