Беш ойда “O'zbekinvest Hayot” 6,1 млрд сўмлик суғурта тўловларини амалга оширди

Дата: 17:15, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг беш ойида “O'zbekinvest Hayot” суғурта компанияси 6,1 млрд сўмлик суғурта тўловларини амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тўловлар миқдори кўрсатилган муддатда йиғилган мукофотлари ҳажмидан 78% ошиқ. Ушбу кўрсаткич улушининг бу қадар юқорилиги тўловлар таркибига кирувчи ўтган муддатларда тузилиб, муддати кўриб чиқилаётган ораликда якунига етган ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномалари билан боғлиқ. Ҳаётни кўнгилли узоқ муддатли суғурта қилиш шартномалари улуши 86% ошди”, – деб таъкидланади суғурта компанияси хабарида.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг беш ойида компания йиғган суғурта мукофотлари миқдори деярли 8 млрд сўмга етди. Ушбу ҳажмнинг тўртдан уч қисмини кўнгилли суғурта турлари ташкил қилди. Умумий суғурта тармоғи мукофотлари орасида касаллик ҳолати бўйича суғурта маҳсулотлари етакчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: