Беш ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $14,7 млрдни ташкил қилди

Дата: 17:14, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – 2018 йил январ-майда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $14,7 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг экспорти $6,5 млрдни ва импорти $8,2 млрдни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси салдоси минус $1,7 млрдни ташкил этди.

Экспорт таркибида энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64,3%га ўшиши табиий газнинг 1,8 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар эса 2,6%га ўсди, шундан пластмасса ва пластмасса буюмларининг экспорти 18,5%га ошди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73,8%га ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 60,9%га ўсишига олиб келди.

Импорт таркибида асосий улуш машина ва асбоб-ускуналар (умумий импорт ҳажмида 33,7%) ва кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар
(11,5%) ҳисобига тоғри келмоқда.

Экспорт таркибининг умумий ҳажмидан 29,8%ни хизматлар ташкил қилади,
бунда транспорт хизматлари 10,4%ни ва сафарлар 17,6%ни ташкил қилади.

2018 йил январ-май ойларида ташқи савдо айланмаси сальдоси минус
$1731,8 млнни ташкил қилди, шундан МДҲ давлатлари билан минус $887,6 млнни ва бошқа давлатлар билан минус $844,2 млнни ташкил этди.

МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларус, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 27,5%ни ташкил қилди, бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция давлатлари ҳисобланиб, уларнинг улуши 32,1%ни ташкил қилмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт хажми $305,4 млнни ташкил қилди, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73,8%га ошди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг физик ҳажми 434,5 минг тоннани ташкил қилди, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7%га ошди.

2018 йил январ-май ойлари якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари $536,5 млнни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 15,3% кўпайди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил январ-мартда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $7,9 млрдни ташкил қилган эди.

$1=7944,07 сўм

Сурат манбаи: http://www.airexpresscargo.com/en/index.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: