Беш ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” ижтимоий тўловларга 288 млрд сўм нақд маблағ йўналтирди

Дата: 10:27, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-майида “Ўзсаноатқурилишбанк” ўзбек акционерлик-тижорат банки ижтимоий тўловларга 288 млрд сўм нақд маблағ йўналтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, май ойида ушбу кўрсаткич 55 млрд сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” кассалари орқали нақд пулларни ўз вақтида бериш мақсадларида банкда 152 тўловлар қабул қилиш пункти, 53 омонат, 46 махсус ва 44 кўчма кассалар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, ҳисобот даврида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг низом капитали миқдори 620,99 млрд сўмни, активлари 7,7 трлн сўмни ташкил этди ва йил бошидагига қараганда 16,2% кўпайди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири. Жорий йилнинг 1 апрели ҳолатига банкнинг 44 филиалларида 40 минг хўжалик субъектлари ва 960 минг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: