Беш йил ичида Ўзбекистон ГЭС қувватини 100 МВтга кўпайтириш ниятида

Дата: 10:11, 21-08-2015.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 2020 йил охирига қадар “Ўзбекэнерго” АЖ амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 19 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг натижасида ГЭС қувватлари яна 100 МВтга кўпайиб, қўшимча 450 млн кВт/с электро энергия ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, 200 млн куб табиий газ ҳам тежалади”, – деб таъкидлашди ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекэнерго” АЖ.

Таъкидлаб ўтамизки, бугунда мамлакат ГЭСлари ўзбек энергия тизими қувватларининг 11,5% шакллантирмоқда. Республикада жами 29 гидроэлектростанция фаолият юритиб, улар томонидан 1,4 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқарилмоқа.

Янгилик билан ўртоқлашиш: