Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётни диверсификация қилишга $60 млрд сарфлайди

Дата: 18:31, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ - Беш йил ичида Ўзбекистон янги юқори технологик ишлаб чиқаришлар яратиш ва иқтисодиётни тубдан модернизация қилиш бўйича 900 ортиқ лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутмоқда. Ушбу баёнот Чжэнчжоу (ХХР) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов томонидан қилинди, деб хабар қилади REGNUM АА.

“Улар орасида нефть-кимё, кимё, энергетика, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехник, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларидаги корхоналар бор. Шунингдек, қурилиш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $60 млрддан зиёд 300 зиёд лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган”, деди Азимов.

У жорий йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 7 стратегик дастурни ичига олган “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва диверсификация қилиш дастури” тасдиқланини ҳам кўрсатиб ўтди.

“Ушбу дастурлар яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожининг барқарор асосини ташкил қилади”, деб таъкидлади амалдор.

Унинг сўзларига кўра, улар (дастурлар) ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, давлат мулкини кенг миқёсда хусусийлаштириш, хусусий секторни кенгайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириш, корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартлар асосида ислоҳ қилиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация ва диверсификация қилиш, шунингдек, замонавий инфраструктурани ривожланишига йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: