Беш ўзбек каратэчилари Словениядаги турнир “олтин”ини қўлга киритдилар
Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ласко шаҳрида (Словения) карате бўйича Slovenia Open халқаро турнири бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг 5 вакили олтин медалларни қўлга киритишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистоннинг Миллий карате федерациясидан маълум қилишларича, эркаклар ўртасида Садриддин Сайматов (-67 кг), Достонбек Отаболаев (-75 кг) ва Абдулазиз Отабоевлар (-84 кг) энг яхши бўлишди.
Қизлар ўртасида олтин совринларни Баҳринисо Бобоева (-50 кг) ва Барно Мирзаевалар (-61 кг) олдилар.
Турнирда жами дунёнинг 40 мамлакатидан 700 атрофида спортчилар қатнашди.
Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/sport/12623/