Беш ўзбек паралимпиячилари Пекин Гран-присида иштирок этмоқда

Дата: 11:16, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Беш спортчи Ўзбекистонни паралимпиячилар ўртасида енгил атлетика бўйича йирик халқаро мусобақа – Пекин Гран-присида тақдим қилади. Ушбу биринчилик Хитой пойтахтида 18 апрел куни бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясидан хабар беришларича, жамоа София Бурхонова (ядро улоқтириш), Фахриддин Ҳамроев (400 метрга югуриш), Улуғбек Чориев (100 метрга югуриш), Нозимахон Қаюмова ва Александр Свечниковалар (найза улоқтириш) каби спортчилардан иборат.

Мусобақалар 26 апрелга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: