Беш ўзбекистонлик Пушкин конкурсининг лауреатлари бўлишди

Дата: 17:50, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик беш педагог рус тили ва адабиёти ўқитувчилари учун XVI Халқаро Пушкин конкурсининг лауреатлари бўлишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Конкурсда 43 мамлакат қатнашди. 22 мамлакатдан бўлган 50 педагоглар лауреат бўлишди. Дилфуза Асанова (Нукус), Феруза Мавлонова (Жиззах вилояти), Михаил Наумкин (Бухоро), Раиса Каримова (Марғилон) ва Тимур Одинаев (Термиз) энг яхшилар қаторидан жой олишди. Бу Ўзбекистонда рус тили ва маданиятига доимий қизиқишдан дарак беради”, - деб таъкидлашди Россотрудничествонинг мамлакатдаги ваколатхонасида.

Конкурс ғолибларини тақдирлаш маросими яқинда Москвада бўлиб ўтди. Жорий йилда иштирокчилар “Ўқув тревогаси. Мамлакатингизда рус тили ўқитувчисини ким ва қандай тайёрлайди?” мавзусида иншо ёздилар.

Маълумот ўрнида, кейинги 15 йилда Халқаро Пушкин конкурси 6 мингдан ортиқ рус тили ўқитувчилари қатнашдилар. Яқин ва олис хориж мамлакатларидаги исталган рус тили ўқитувчиси танлов иштирокчиси бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: