Бир ҳафта давомида Тошкентда маст ҳолатида автомобил бошқарган кишиларнинг 59 таси қўлга олинди

Дата: 16:33, 30-04-2019.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Бир ҳафта ичида - 22-28 апрель кунлари Тошкентда маст ҳолатида автомобил бошқарган кишиларнинг 59 таси қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўтган ҳафта давомида 17 425 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланиб, улардан 3 608 таси қўполдир", дейилади Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, светофорининг тақиқловчи белгисини эътиборсиз қолдирган 185 та ҳолат, автомобил бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз – 306, қувиб ўтиш қоидалари бузганлар – 1055, ЙҲХБ (йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ходимининг талабларига бўйсунмаган – 23 та ҳолат, ҳаракати пайтида мобил телефон ишлатилган – 112, тегишли рухсатномасиз тонировка қилинган – 90, фавқулодда авария ҳолатини келтириб чиқариши мумкин бўлган жамоавий ҳаракатлар – 6 та, пиёдалар йўллари бўйлаб ҳаракатланиш – 217 та, стандарт ёруғлик ускуналарини ўзгартирган – 20 та ва 542 та майда кичик (йўл-транспорт ҳодисалари) содир этилган.

Худди шу статистикага кўра, 1211 пиёда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Сурат манбаи: fergananews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: