Бир ҳафтада “Тошкент” биржасида 3 млрд сўмликдан зиёд акциялар сотилди

Дата: 22:27, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – 14-18 декабрда “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) 13 акционерлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 117 олди-соти битими тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Натижада қиймати 3,1 млрд сўмлик 1,7 млн дона акция сотилган. Ҳафта давомида биржа айланмасида бирламчи бозорда қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар етакчилик қилмоқда. Уларнинг улуши савдо айланмасида 89,5%, иккиламчи бозор улуши 10,5% ташкил этди.

Биржа савдоларида тижоррат банкларининг қимматли қоғозлари фаол савдо қилинди, уларнинг япи улуши 96,3% ташкил этди. Энг йирик битим 15 декабрда “Turonbank” АТБ акциялари билан амалга оширилди (1,1 млрд сўм).

Йил бошидан бери “Тошкент” РФБ қимматли қоғозлар билан 2583 битим тузилди, савдолар қиймати 135,9 млрд сўмни ташкил қилди. Савдоларда 77 эмитентнинг 342,3 млн қимматли қоғозлари иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: