Бир ҳафтада “Тошкент” Республика фонд биржасида 3,6 млрд сўмлик акциялар сотилди

Дата: 17:56, 26-04-2016.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 18-22 апрелда “Тошкент” Республика фонд биржасида 13 акционерлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 132 битим тузилди. Натижада 3,6 млрд сўмлик 668 минг акциялар сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФБ хабар беришларича, биржа умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 74,9%ни ташкил этди.

Энг йирик битим 22 апрел санасида «Energota'mir» АЖнинг номинал қиймати 5 минг сўм бўлган 69 482 дона акцияси билан 2,2 млрд сўм миқдорида тузилди. Бир акция баҳоси 31 минг 863,47 сўмни ташкил қилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган 5 та эмитентларни “Energota'mir” АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 61,1%), “Qashqadaryo dori-darmon” АЖ (14,8%), “Turkiston” ХАТБ (6,9%), “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (6,1%) ва “Baliqchi” АЖ (4,8%) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 3,4 млрд сўмликни ёки биржа ҳафталик айланмасининг 93,6% ташкил қилди.

“Тошкент” РФБ йил бошидан буён 89,7 млрд сўмлик 1305та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 64 та эмитентнинг 37,8 млн дона қимматли қоғозлари сотилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: