Бир ҳафтада “Тошкент” Республика фонд биржасида қиймати 96,8 млн сўмлик акциялар сотилди

Дата: 21:47, 28-09-2016.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 19-23 сентябр кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси (РФБ) савдоларида 2 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 2 битим қайд қилинди. Натижада 140,2 минг дона акция 96,8 млн сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши мутлоқ юқорилиги кузатилиб, 100%ни ташкил этди.

Энг йирик битим 19 сентябр санасида “Bektemir-spirt eksperimental zavodi” АЖнинг 126,0 минг дона акцияси билан 63,0 млн сўм миқдорида тузилди.

“Тошкент” фонд биржасида йил бошидан буён 165,0 млрд сўмлик 2181 савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 95 эмитентнинг 169,2 млн дона қимматли қоғозлари сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: