Бир ҳафтада “Тошкент” РФБ қиймати 1,7 млрд сўмлик 7,6 млн акция сотилди

Дата: 18:05, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 10-14 апрел кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 18та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 116та битим қайд қилиниб, 7,6 млн дона акция 1,7 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 95,0 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 12 апрель санасида «Turkiston» АТБнинг 888,8 минг дона акцияси билан 888,8 млн. сўм миқдорида тузилди”, - дейилади РФБ матбуот хизмати хабарида. 

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Turkiston” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 90,5%), “Hamkorbank” АТБ (3,1%), “Marg''ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ (2,1%), “Toshkent univermagi” АЖ (1,3%) ва “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (1%) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98%ни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: