Бир ҳафтада “Тошкент” РФБ қиймати 966,6 млн сўмлик 80 битим тузилди

Дата: 19:57, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада, 9-13 ноябр давомида “Тошкент” Республика фонд биржаси (РФБ) савдоларида 13 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 80 битимлар қайд қилинди. Натижада 2,3 млн дона акциялар 966,6 млн сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳафта биржа умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилди. Савдо айланмасида иккиламчи бозор улуши 92%, бирламчи бозор улуши эса 8% ташкил этди. Умумий биржа савдо айланмасининг 55,6% тижорат банкларнинг қимматли қоғозларига тўри келди. Ўтган ҳафтадаги энг йирик савдо битими 9 ноябрда “Trastbank” АТБинг 295 минг дона акцияси билан иккиламчи фонд бозорида 295 млн сўмга амалга оширилди”, - дейилади биржа матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: