Бир ҳафтада Ўзбекистонда 230 ёнғин содир бўлди, 2 киши ҳаётдан кўз юмиб, 5 киши жароҳатланди

Дата: 19:55, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Бир ҳафтада Ўзбекистонда 230 ёнғин содир бўлди, 2 киши ҳаётдан кўз юмиб, 5 киши турли даражада жароҳатланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида 542 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 719 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди”, - дейилади республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Абидовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи фуқаро Қ.Ўктамовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 95 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро А.Алишеровнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланлиги маълум қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: