Бир ҳафтада Ўзбекистонда 261 ёнғин рўйхатга олинди

Дата: 17:16, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 261 ёнғин рўйхатга олинди, улар натижасида 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари орқали 511 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 684 млн сўмга яқин моддий бойликлар сақлаб қолинди”, - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Х.Тохировнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 45 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб кетди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро А.Акбаровнинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдириши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 50 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жихозлари ҳамда қўшнисининг уйини 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Азизовнинг уйида чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жихозлари ёниб кетди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: