Бир ҳафтада ЎзРТХБда 943 млн сўмликдан зиёдлик автомобиль рақамлари сотилди
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 12 мартдан 18 мартгача бўлган давр мобайнида Ўзбек Республика товар-хом ашё биржаси АЖнинг (ЎзРТХБ) онлайн аукциони орқали 71 автомобиль рақамлари 943 млн сўмдан зиёдга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан маълум қилишларича, булардан 56 таси жисмоний шахсларга, 15 таси юридик шахсларга сотилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 61% олий тоифадаги авторақамларга, 24% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Самарқанд автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 29% га етди. Кейинги ўринни Тошкент ва Тошкент вилояти – 17%, учинчи ўринда эса Фарғона ва Наманган вилоятлари харидорлари мос равишда 14% ва 13% улуш билан эгалладилар. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 27% ни ташкил этди.
Сурат манбаи: https://centre1.com/uzbekistan/v-gai-uzbekistana-oprovergayut-ofitsialnuyu-prodazhu-blatnyh-nomerov/


