Бир чоракда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми деярли икки бараварга ошди

Дата: 13:28, 07-05-2018.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Уч ойда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми деярли икки бараварга ошди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Шу йилнинг биринчи чорагида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробарга ошиб, $41,5 млнни ташкил этди”, - дейилади ТР статистика агентлиги хабарида.

Тожикистон қўшни Ўзбекистонга асосан хом ашё экспорт қилади ва у ердан тайёр маҳсулотларни импорт қилади.

Тожикистон иқтисодиёт блоки муассасаларининг маълумотларига кўра, экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига цемент ва кварц қуми (кварц қуми шиша ишлаб чиқаришда асосий элемент сифатида ишлатилади) ҳам киради.

Ўзбекистондан олиб келинаётган товарлар рўйхатига озиқ-овқатдан автомобилгача кирган.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $126 млндан ошиб кетди. Ўзбекистонга товарлар экспорти ҳажми $57 млн ёки умумий товар айланмасининг 45%ни ташкил этди. Импорт кўрсаткичлари $69 млн ёки умумий ҳажмининг 55%ни ташкил қилди.

Мамлакатлар яқин келажакда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини $1 млрдга етказишни режалаштирмоқдалар.

Сурат манбаи: https://64.fair.ru/tag/poyavitsya/

Янгилик билан ўртоқлашиш: