Бир килограмми 48 минг сўмдан бўлган энг қиммат қўй гўшти Тошкентдаги учта бозорида сотилмоқда

Дата: 16:50, 15-03-2019.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, энг қиммат қўй гўштининг 1 килограмми 48 минг сўмдан Тошкентдаги учта “Эски Жува", "Олой” ва "Фарҳод" бозорларида сотилмоқда, – деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бухоронинг “Бухоро марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳридаги "Миробод деҳқон бозори"да қўй гўштининг килограммига 30 минг сўм минимал нарх белгиланди.

Бундан ташқари, энг паст нархда бир килограмм мол гўштини (лаҳмдан ташқари) 28 минг сўмдан Нукус деҳқон бозори (Нукус, Қорақалпоғистон)дан, Фарҳод, Қўйлиқ ва Миробод бозорларидан сотиб олиш мумкин. Энг қиммат мол гўшти Тошкентнинг “Эски Жува”, Олой ва Миробод бозорларида бир килограмми 45 минг сўм.

Энг арзон картошка (1 кг. 1,2 минг сўм) Тошкентнинг Миробод бозорида, энг қиммат (5 минг сўм) Тошкентдаги Эски Жува, Олой, Фарҳод ва Куйлюк бозорларидан сотиб олиш мумкин.

Тошкентнинг Фарҳод, Миробод ва Қўйлиқ бозорларида энг арзон пиёз нархи (500 сўм), Тошкентнинг Олой ва Миробод бозорларида энг қиммат (2,5 минг сўм нархда).

Энг арзон сабзи Наманган шаҳридаги Наманган деҳқон универсал бозорида (1 минг сўм 1кг), Фарғона шаҳридаги Фарғона марказий деҳқон бозори, Тошкент шаҳрининг Олой ва Миробод бозорларида эса энг қиммат (4 минг сўм 1 кг) нархда сотилади.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси ҳужжатида тухум, гуруч, ўсимлик ёғи ва шакар учун минимал ва максимал нархлар акс эттирилган.

 

Сурат манбаи: gre4ark.livejournal.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: