«Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар. Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин» – президент

Дата: 10:37, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар. Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш доирасида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергиятежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. “Йўл қурилишига шунча пул ажратаяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари йўл қурилиши ва эксплуатациясида ишлатиладиган замонавий техникаларни ҳам кўздан кечирди.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news.php?id=23702&keepThis=true&TB_iframe=true&height=500&width=1100&caption=%D0%A4%D0%B5%D1%80%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%B0.%D0%A0%D1%83

Янгилик билан ўртоқлашиш: