Бир ой ичида ўзбек гимнастикачи Оксана Чусовитина таяниб сакрашда икки турнир ғолибаси бўлди

Дата: 22:26, 28-03-2017.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Бир ой ичида ўзбек гимнастикачи Оксана Чусовитина таянчли сакрашда икки турнир ғолибаси бўлди. Бу сафар у Дохада (Қатар) Жаҳон кубоги босқичида ғалаба қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистона Гимнастика федерацияси маълумотига кўра, Оксана 14,116 балл билан қатар турнирининг ғолибасига айланди.

Эслатиб ўтамизки, жорий ойда гимнастикачи Озанбайжонда эркаклар ва аёллар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича FIG сериясига кирувчи Жаҳон кубогида ғалаба қилди.

Бундан ташқари, Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Канадада бўлиб ўтган L’International Gymnix-2017 халқаро турнирида ҳам ғолиб чиқди. Бу ерда у 14,475 балл натижа билан таянчли сакрашда етакчига айланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: