Бир ойда Тошкент автобуслари светофорнинг қизил чироғидан 191 марта ўтиб кетди

Дата: 17:00, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 15 мартдан 14 апрелгача “Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги автокорхоналарнинг ҳайдовчилари 191 марта светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғида ўтиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошшахартрансхизмат” сайтида хабар қилинишича, мазкур қоидабузарликлар пойтахт чорраҳаларда ишлаётган камералар томонидан қайд этилган.

Кейинги ҳафталарда қоидабузарликлар сони сезиларли равишда камайиб бормоқда. Хусусан, 6-13 апрелда камералар ишга тушган дастлабки уч ҳафтадаги 169тага қараганда 22 қоидабузарликлар содир этилган.

Энг кўп қоидабузарликлар 8-, 12- ва 18- автобус паркларининг навбати билан 39, 32 ва 33-автобус йўналишлари ҳайдовчилари содир этганлар. Энг кам қоидабузарликларни (11) 1-автобус паркининг ҳайдовчилари содир қилганлар.

Тезликни ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилмагани алоҳида таъкидланган. “Тошшахартрансхизмат” фикрига кўра, бу камералар асосан чорраҳаларда ўрнатилгани билан боғлиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: