Бир ойдан озроқ вақт давомида Ўзбекистон Марказий банки сўм курсини 10,3% пасайтирди

Дата: 13:20, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Бир ойдан озроқ вақт давомида, яъни 29 сентябрдан бери Ўзбекистон Марказий банки сўм курсини 10,3% пасайтириб, 2621 сўмдан 2692,13 сўмга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда ушбу динамика ўсиб бормоқда. Хусусан, 3 ноябрда $1 қиймати 2692,13 сўм бўлган бўлса, бир ҳафта олдин – 27 октябрда $1 2677,75 сўм эди. Яъни охирги ҳафтада курс 14,38 сўмга тушди. Бундан олдинги тўрт ҳафта давомида сўм навбати билан 14,3, 14,23, 14,14 ва 14,08 сўмдан тушиб келган эди.

Амалда 29 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини пасайтириб бормоқда, пасайиш суръатлари эса ўсиб бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил бошида ва 29 сентябргача доллар ўзбек миллий валютасига нисбатан ҳафтасига 5 сўм ва ундан кўпроққа ўсиб бормоқда эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: