Бир ярим ойда Ўзбекистонда доллар курси деярли 250 сўмга қимматлади

Дата: 17:30, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Август-сентябрда Ўзбекистонда доллар курси 247,17 сўмга: 7791,88 сўмдан 8039 сўмгача қимматлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотларига кўра, миллий валютанинг қадрсизланиш динамикаси давом этмоқда: доллар 18 сентябр ҳолатига мамлакат алмаштириш пунктларида 8039,00 сўмга баҳоланмоқда.

Шунингдек, ҳисобот даврида евро курсининг ошиши ҳам кузатилмоқда. Хусусан, евро 265,53 сўмга қимматлашиб, 9082,22 сўмдан 9347,75 сўмгача ошди.

Бундан ташқари, август-сентябрда рубль қийматининг 6,14 сўмга пасайиши, 124,19 сўмдан 118,05 сўмгача тушиши кузатилди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил майидан бошлаб доллар курси 8 минг сўм кўрсаткичга кўтарилмаган эди. Бундан олдин эса у 7787,81 сўмгача тушган эди.

Сурат манбаи: из https://centre1.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: