Бир ярим йилда МХХ 216 қул савдогарларини қўлга олди

Дата: 12:29, 14-11-2017.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний меҳнат муҳожирлиги ва жинсий эксплуатация учун олиб чиқиш билан шуғулланган 216 фуқаролар фаолиятига чек қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу йўналиш бўйича тергов материаллари таҳлили одам савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий уюшган жиноий гуруҳларнинг Қозоғистон, Россия, Туркия, БАА, Осиё-Тинч океани минтақаси ва ЕИдан бўлган уюшган жиноий гуруҳлар иштирокида халқаро тармоққа айланиш жараёни ўта фаол тарзда юз бераётганини кўрсатмоқда”, - деб таъкидлашди куч тизими вакиллари Тошкентдаги брифингда.

Ўзбекистон фуқаролари БАА, Туркия, АТР мамлакатлари, АҚШ ва Европа давлатларига асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Озарбайжон ва Украина орқали етказиб берилмоқда.

Ўзбекистонликларни юқоридаги давлатларга олиб чиқишда сохта виза ва чиқиш стикерлари урилган қалбакилаштирилган миллий ва чет эл паспортларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент – Чимкент – Олма-ота, Тошкент – Москва (Новосибирск, Екатеринбург, Қозон), Самарқанд – Андижон – Ўш – Шаржа – Дубай, Самарқанд – Москва – Миср – Исроил, Бухоро – Москва – Миср – Исроил, Тошкент – Ўш – БАА, Тошкент – Чимкент – БАА ва бошқа каналлардан ноқонуний миграция йўналишлари сифатида  фаол тарзда фойдаланиб келинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: