Бир йил ичида Ўзбекистонда банкларнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчилар сони икки бараварга кўпайди

Дата: 17:14, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда банкларнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчилар сони 534,8 мингни ташкил қилди, бу 2014 йилнинг 1 январидаги кўрсаткичлардан (264,390) икки бараварга кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банкидан хабар қилишларича, шу жумладан, энг оммабоп бўлган икки тизим (SMS-банкинг ва мобиль банкинг) фойдаланувчилари сони йил бошига келиб 472,573тани ташкил қилди (2014 йил 1 январда - 207,851), интернет-банкинг ва Банк-Клиент тизимлари фойдаланувчиари сони 62,227мингтага етди (бир йил олдин - 56,539 мингта).

Шундай қилиб, асосий ўсиш SMS-банкинг ва мобиль банкинг тизимлари ҳисобига тўғри келди.

SMS-банкинг хизмати банк мижозини унинг ҳисоб-рақамлари, жумладан, пластик карта ҳисоб рақами бўйича операциялар ҳақида мобиль телефон рақамига SMS-хабар жўнатишни ичига олади.

Мобиль банкинг эса интернет-банкинг технологиялари асосига қурилган бўлиб, банк мижозларига ҳисоб-рақамлари ва пластик карта ҳисобларини масофадан Интернет орқали бошқариш имкониятини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: