Бир йилда Beeline Call-маркази 73 млн. мурожаатларни қабул қилди
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – 2014 йилда Beeline ўзбек алоқа операторининг Call- маркази 73 млн. мурожаатларни қабул қилди, унинг 13 млн. эса – компания операторлари қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, мурожаатлар IVR (Interactive Voice Response) Интерактив овозли тизими томонидан ишланади. Ушбу тизим абонент сўровларининг қарийб 80% тўлиқ ишловини таъминлади.
Сўровларнинг мавзусига келсак, 2014 йилда уларнинг энг катта қисмига мобил Интернет созламалари ва MMS, USSD-кодлар, қўшимча хизматлар, шунингдек тўлов усуллари ҳамда тариф планларини ўзгартириш, Beeline Club ва контент-хизматларга тўғри келди.
0611 бепул рақамидан ташқари, компания абонентлари 0612 тижорат линиясидан, шунингдек “Онлайн-маслаҳатчи” чатидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Интернет сервислар орқали хизмат кўрсатилиши учун электрон манзилига мактуб йўллаш, ёки компания сайти орқали сўров юбориш мумкин.
Beeline бренди Ўзбекистон республикаси ҳудудида Unitel МЧЖнинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. 2014 йил III чораги якунлари бўйича компания абонентларининг сони 10,529 млн. кишини ташкил қилди.