Бир йилда Beeline Ўзбекистондаги тармоқлари ривожига $79 млн. сармоя киритди

Дата: 14:14, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Beeline ўзбек алоқа оператори Ўзбекистондаги тармоқлари ривожига $79 млн. сармоя киритди. Бу маълумотлар VimpelCom Ltd (Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси) халқаро телекоммуникация хизматлари провайдери ҳисобитида келтирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги Beeline уяли алоқаси абонентларининг сони 2014 йилнинг IV чораги натижалари бўйича 10 593 000 кишини ташкил этди. Шундай қилиб, йил давомида абонент шартномалари сонининг ўсиши – 75 000 ёки 1%ни ташкил қилди.

Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) йилдан йилга $0,8 га ўсди. Бунда МОU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) йил мобайнида 528 дақиқагача ўсди (ўтган йилдаги 493 дақиқага нисбатан).

Ўзбекистон бозорида етакчилик қилаётган компаниянинг операцион фойдаси йил мобайнида 7%га ошди ва $186 млн ташлик этди.

Beelineнинг Ўзбекистондаги абонентлари фаоллиги ҳам ошди. Уларнинг ҳар бири ўтган ойдагига қараганда ўртача ярим соат кўпроқ мулоқат қила бошлади. Мобил Интернетдан келадиган тушум 30% ошиққа кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: