Бир йилда ҳизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони 28,4 мингтага кўпайди

Дата: 16:33, 18-02-2019.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Бир йилда ҳизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони 28,4 мингтага: 2018 йил 1 февралдаги 193,1 мингтадан 2019 йил 1 февралига келиб 221,5 мингтагача кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосланган ҳолда.

Бу, 2019 йил 1 февралига келиб фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) умумий сонининг 65,9% (335,8 минг) демакдир. Уларнинг яна 17,6% саноат, 9% – қурилиш ва 7,5% қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаларида фаолият юритади.

Шу билан бирга, ҳизматлар соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг 34,9% савдо билан шуғулланади.

Сурат манбаи: narvalinn.ee

Янгилик билан ўртоқлашиш: