Бир йилда Ягона давлат хизматлари порталига 500 зиёд давлат органлари уланди

Дата: 17:03, 01-07-2014.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ - 2013 йилнинг 1 июлидан 2014 йилнинг 1 июлига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) 500 зиёд давлат органлари уланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) UZINFOCOM маркази матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Ушбу маълумотлар 2013 йилнинг 1 июлида ишга туширилган Ягона порталнинг бир йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.
UZINFOCOM маълумотларига кўра, биринчи йилда порталга 500 ошиқ турли давлат ва хўжалик бошқаруви ташкилотлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, туман ва шаҳар ҳокимиятлари уланди.
Ҳозирга келиб порталда 200 атрофидаги турли хизматлар йўлга қўйилган. Улар орасида тадбиркорлик субъектларини интернет орқали рўйхатдан ўтказиш, биометрик паспорт олиш учун ариза бериш, муқаддам судланганлик мавжуд эмаслиги (борлиги) тўғрисидаги маълумотнома олиш, давлат органлари раҳбарлари қабулига ёзилиш, уй-жой ўтроқликлари ва коммунал хўжаликлар ишидан шикоят қилиш ва бошқа турли хизматлар мавжуд.
Ўтган муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 20 мингдан ошиқ мурожаатлар юборилган бўлиб, уларнинг 85% кўриб чиқилиб, тегишли жавоблар берилган, 3,062 минг (15%) эса ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: