Бир йилда ўзбек кимё саноати томонидан 4,17 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди

Дата: 16:34, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан амалдаги нархларда 4,17 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзкимёсаноат” АЖ хабар беришларича, кўрсатилган муддатда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми 1,17 млн тоннани (100% озуқланиш моддаларида), шу жумладан, азотли ўғитлар – 847,98 минг тоннани, фосфорли ўғитлар – 140,38 минг тоннани, калийли ўғитлар – 182,41 минг тоннани ташкил этди.

Бундан ташқари, “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари Инвестиция дастурига киритилган сармоя лойиҳаларини амалга ошириш доирасида $466,9 млн инвестициялар ўзлаштирилди. Шунингдек, 1,240 янги иш жойлари яратилди.

Сурат манбаи: https://kursiv.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: