Бир йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 533,4 минг кишига кўпайди

Дата: 17:30, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 533,4 минг кишига кўпайди (1,7%) ва 32,65 млн. кишидан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, аҳолининг катта қисми – 16 млн. 533,9 минги ёки умумий аҳолининг 50,6% шаҳарларда яшайди. Ўз навбатида, қишлоқ аҳолиси сони 16 млн. 120 минг кишини ёки аҳолининг 49,4% ташкил этди. 

Минтақалар кесимида аҳолининг энг катта сони Самарқанд (3 млн. 719,6 минг киши ёки республика аҳолисининг 11,4%), Фарғона (3 млн. 620,1 минг ёки 11,1%), Қашқадарё (3 млн. 148,1 минг ёки 9,6%) ва Андижон (3 млн. 11,6 минг ёки 9,2%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

2017 йилда жами 715, 5 минг бола дунёга келди. Ўтган йилда мамлакатда 161,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди.

Аҳолининг табиий кўпайиши 554 минг кишини ташкил этиб, 2016 йил билан таққослаганда 17,4 минг кишига озайган (2016 йилда 571,4 минг киши).

Ўзбекистонга 2094 киши доимий яшаш учун келган бўлиб, хорижга доимий яшашга чиқиб кетганлар сони 21,1 минг кишини ташкил этди.

Сурат манбаи: https://macaulay.cuny.edu/eportfolios/friedlander10/theme/demography/

Янгилик билан ўртоқлашиш: