Бир йилда Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига истеъмолчилардан 6602 шикоятлар келиб тушди

Дата: 09:39, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига истеъмолчилардан 6602 шикоят ва аризалар келиб тушди, уларнинг натижалари бўйича 2,2 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тушаётган мурожаатларнинг аксариятида коммунал хизматлар соҳасига тегишли бўлиб, уларда истеъмолчилар коммунал хизматлари тарифларини тўлашда юзага келаётган муаммоли вазиятлар, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, қўшимча ҳақ ҳисоблаш каби ҳолатлар баён этилган.

Ушбу маълумотлар Давлат рақобат қўмитасининг 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган матбуот анжуманида келтирилди.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчилигини яратиш ҳамда ушбу соҳада олиб бориладиган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун 1985 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни устувор тамойиллари” асос бўлгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган.

Сурат манбаи: https://kun.uz/news/2017/08/25/rakobat-kumitasi-istiroat-boglarida-spirtli-icimliklar-sotis-katian-man-etiladi

Янгилик билан ўртоқлашиш: