Бир йилда Ўзбекистон кимё саноати 2,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Дата: 17:14, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида амалдаги нархларда 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзкимёсаноат” АЖ маълумотларига кўра, кўрсатилган муддатда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан, 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Маҳсулот экспортининг прогнози 129%га бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига биноан 2017 йил январ-декабр ойларида 166,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш прогнози 101,2%га ёки 257,63 млрд. сўмга камайтирилди.

2017 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан $311,4, млн. ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди.

625 янги иш ўрни яратилди, шу жумладан, 42таси касаначилик асосида.

$1=8146,38 сўм

Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/25741-himprom-uzbekistana-sozdaet-vneshnetorgovuyu-kompaniyu.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: