Бир йилда “Ўзбекистон темир йўллари” 20,7 млн йўловчи ташиди

Дата: 17:45, 20-01-2016.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АК 20,7 млн йўловчи ташиди, йўловчи айланмаси ҳажми 3,793 млрд йўловчи-километрни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси Ачилбой Раматов томонидан компания бошқаруви йиғилишида очиқланди.

2015 йил давомида компания 67,7 млн тонна юк ташиди, экспорт хизматлари кўрсаткичи прогнозга мувофиқ $347,7 млнни ташкил қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АК тизимидаги саноат корхоналарида таққослама нархларда 388,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 323,8 млрд сўмни ташкил этди.

Инвестиция дастури доирасида 17 лойиҳа бўйича прогноздаги $734,9 млн ўрнига $755,16 млн миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилди.

2015 йилда 240 км темир йўл қайта тикланиб, 98,5 км янги темир йўллар қурилди, 105 локомотив секциялари таъмирланиб, 1258 вагоннинг хизмат муддати узайтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: